ROP — савдо бўлими раҳбари
Выше рынка
О работе
BIBAX TECHNO GROUP жамоасига ишга таклиф қилади. Ишлаб чиқариш корхонасида доимий иш ўрни! Биз аристонлар, котеллар ва турли хил ускуналар ишлаб чиқарамиз. Жамоамизга масъулиятли, ҳалол ва ўз ишига қизиқадиган ходимларни таклиф қиламиз!
Вазифалар
- ROP — савдо бўлими раҳбари — 1 киши
- Савдо соҳасида тажрибали
- Сотувчилар жамоасини бошқара оладиган
- Савдо режасини бажариш ва назорат қилишни биладиган
- CRM ва Excel билан ишлай оладиган
- Жамоа билан ишлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга
Талаблар
- Ўз соҳаси бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси бўлиши афзал
- Тартиб-интизомли бўлиш
- Ўз касбига масъулият билан ёндашиш
- Ҳалол ва ишончли бўлиш
- Корхона ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш
- Ишга ўз вақтида келиш
- Жамоа билан яхши ишлай олиш
Имтиёзлар
- Якшанба — дам олиш куни
- Ойлик маош ўз вақтида берилади
- Иш қишин-ёзин мунтазам давом этади
- Меҳнат дафтарчаси юритилади
- Ишга ўз вақтида ва тўлиқ келган ходимга — 500 000 сўм бонус
- Ҳар ой энг яхши ходимлар тақдирланади
- Малака ошириш ва бизнес тренингларда қатнашиш имконияти
- Қўшимча мукофот пуллари мавжуд
- Мазали тушлик — корхона ҳисобидан
- Барча зарур иш жиҳозлари мавжуд
- Ишлаш учун қулай шароитлар яратилган
- Аҳил ва ёш жамоа
- Уйи узоқ бўлган ходимлар ётоқ жой билан таъминланади
Маош тафсилоти
- Ойлик маош: 4 000 000 сўмдан 15 000 000 сўмгача
- Маош ходимнинг малакаси, тажрибаси ва иш натижасига қараб белгиланади
- Ишбай келишув асосида ишлаш имконияти ҳам мавжуд
- Якуний маош суҳбат давомида келишилади
- 3 кунлик синов муддати мавжуд
Эслатма
Ўз соҳангизда ривожланиш, барқарор иш ва аҳил жамоада ишлашни истасангиз — биз сизни жамоамизда кутиб қоламиз! BIBAX TECHNO GROUP — БИЗ БИЛАН БИРГА ЎСИНГ!
Выше рынка
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.
