Помошник бухгалтер (Кадрлар ҳисоби бўйича масъул)
Город Ташкент, Мирзо-Улугбекский районИнҳа университети
Зарплата: Договорная
Формат:Полная занятость
Режим работы:В офисе
График:6/1 (6 дней работа, 1 день выходной)
Рабочее время:09:00-18:00
Пол:Женщины
Возраст:20 – 30
О работе
TOSHKENT ИШГА ТАКЛИФ ЭТИЛАДИ (Вакансия)
Лавозим: Помошник бухгалтер (Кадрлар ҳисоби бўйича масъул)
Талаблар
- Аёл киши
- Мутахассислиги: Иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ёки аудит йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот
- Иш стажи: 1 йилгача бўлган минимал тажриба
- Дастурлар билан ишлаш: 1С: Бухгалтерия (8.3 версияси) дастурида бирламчи ҳужжатларни кирита олиш
- Кадрлар ва электрон тизимлар: my.mehnat.uz (ЯММТ) порталида ишлаш, электрон ҳисоб-фактуралар (DIDOX, Soliqservis ва б.) ҳамда банк-клиент тизими кўникмалари
- Офис дастурлари: Microsoft Excel ва Word дастурларини яхши билиш
- Қонунчилик асослари: Бухгалтерия ҳисоби ва Меҳнат кодекси бўйича бошланғич тушунчалар
- Ёш чегараси: 20–30 ёш
Вазифалар
- Бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари: Кирим-чиқим ордерлари, юк хатлари (ТТН), ишончномалар ва ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш ҳамда 1С тизимига киритиш
- Кадрлар ҳисоби (my.mehnat.uz): Ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва меҳнат шартномаларини бекор қилишни my.mehnat.uz тизимида рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш
- Кадрлар ҳужжатлари: Ходимларнинг шахсий йиғма жилдларини шакллантириш, буйруқлар лойиҳасини тайёрлаш ва ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш
- Сверка (солиштириш): Контрагентлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаларини тузиш
- Архивлаш: Бухгалтерия ва кадрлар ҳужжатларини хронологик тартибда тизимлаштириш ва архивга тайёрлаш
Имтиёзлар
- Шахсий фазилатлар: Рақамлар ва ҳужжатлар билан ишлаганда синчковлик ва масъулият
- Янги қонун-қоидалар ва топшириқларни тез ўзлаштириш
Маош тафсилоти
- Ойлик маоши: Суҳбат жараёнида келишилади
Иш вақти
- Душанба–шанба, соат 09:00 дан 18:00 гача
Эслатма
- ИЛТИМОС, ТЕЛЕФОН ҚИЛМАНГ! Резюмеларингизни Telegram орқали юборинг.
Обычная зарплата для этой роли
2,6млнминимум
6,5млнсреднее
23+млнмаксимум
ID 91280
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.

