Материал бухгалтери

Материал бухгалтери

Источник:Telegram-канал/группа или Cloz.uz
Формат:Полная занятость
Режим работы:В офисе
Пол:Не важно
Ещё горячий

О работе

Корхонамиз жамоасига материаллар ҳисоби бўйича чуқур билим ва амалий тажрибага эга, масъулиятли ҳамда малакали Материал бухгалтери таклиф этилади.

Талаблар

  • Бухгалтерия, молия ёки иқтисодиёт йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • Материаллар, хомашё, эҳтиёт қисмлар ва товар-моддий бойликлар ҳисобини юритиш бўйича камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  • Омбор ҳисоби ва бухгалтерия ҳисобини тўлиқ мувофиқлаштириш кўникмасига эга бўлиш;
  • Товар-моддий бойликларнинг кирим, чиқим, кўчириш ва ҳисобдан чиқариш жараёнларини мукаммал билиш;
  • Материаллар бўйича таннарх шаклланиши ва сарф-харажатларни тўғри ҳисоблашни билиш;
  • Инвентаризация жараёнларини ташкил этиш ва натижаларини расмийлаштириш тажрибасига эга бўлиш;
  • Камомад, ортиқча қолдиқ ва номувофиқликларни аниқлаш ҳамда уларни ҳужжатлаштириш кўникмасига эга бўлиш;
  • Ҳисоб-фактура, электрон ҳисоб-фактура, шартнома, юк хати, далолатнома ва бошқа молиявий ҳужжатларни юритишни билиш;
  • 1С Бухгалтерия дастурида юқори даражада ишлай олиш;
  • Бухгалтерия ҳисобининг амалдаги қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатларидан яхши хабардор бўлиш;
  • Солиқ ва бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги боғлиқликни тушуниш;
  • Ҳисоботларни белгиланган муддатларда аниқ ва хатосиз тайёрлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • Катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш ва хатоларни тез аниқлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • Аналитик фикрлаш, рақамлар билан ишлаш ва масъулиятни ўз зиммасига олиш қобилиятига эга бўлиш;
  • Ҳалоллик, интизом, аниқлик ва юқори даражадаги масъулият;
  • Махфий маълумотлар билан ишлаш маданиятига эга бўлиш;
  • Жамоа билан ишлаш ва раҳбарият топшириқларини ўз вақтида сифатли бажариш.

Афзаллик берилади

  • Ишлаб чиқариш ёки савдо корхоналарида материал бухгалтери сифатида ишлаган номзодларга;
  • Катта ҳажмдаги омбор ва материаллар ҳисоби билан ишлаш тажрибасига эга номзодларга;
  • 1С дастурининг илғор функцияларини яхши биладиган номзодларга.

Биз масъулиятли, тажрибали, ўз ишини пухта биладиган ва материаллар ҳисобини тўлиқ назорат қила оладиган мутахассисни жамоамизга таклиф этамиз.

Обычная зарплата для этой роли

2млнминимум
5млнсреднее
12+млнмаксимум
ID 87620

Будьте осторожны

Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.

Похожие вакансии в Ташкентской области