Колл-марказ оператори / сотув менежери
Выше рынка
- Русский
О работе
TRIOMIKS компаниясига колл-марказ оператори / сотув менежери керак! 20–30 ёшдаги қизларни ишга таклиф қиламиз! Иш жойи: Самарқанд шаҳри (офисда). Барқарор иш, яхши даромад ва аҳил жамоада ишлашни хоҳлайсизми? Биз жамоамизга сотув соҳасида тажрибага эга, фаол, масъулиятли ва юқори даромад топишга интилувчан ходимларни таклиф қиламиз!
Вазифалар
- Тайёр мижозлар базаси бўйича қўнғироқларни амалга ошириш (база компания томонидан берилади).
- Мижозларга хизматларимиз ҳақида маълумот ва маслаҳат бериш.
- Телефон орқали сотувларни амалга ошириш.
- Мижозлар билан ишлаш натижаларини тизимга киритиш.
Талаблар
- Қизлар, ёши 20–30 ёш.
- КОЛЛ-МАРКАЗДА ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СОТУВ ЙЎНАЛИШИДА КАМИДА 1 ЙИЛЛИК ИШ ТАЖРИБАСИ БЎЛИШИ ШАРТ!
- Ўзбек тилида равон ва саводли сўзлаша олиш.
- Рус тилини билиш устунлик беради.
- Компьютерда ишлаш кўникмалари.
- Мижозлар билан телефон орқали самарали мулоқот қилиш.
- Эътирозлар билан ишлаш ва сотувни якунлай олиш.
- Масъулиятлилик ва натижага интилиш.
- Сотув бўйича колл-марказ тажрибасига эга бўлмаган номзодлар кўриб чиқилмайди.
Имтиёзлар
- Синов муддатидан сўнг 4 000 000 сўмдан бошланадиган ойлик маош.
- Сотув натижаларига қараб қўшимча бонуслар.
- Юқори даромад топиш имконияти.
- Компания хизматлари бўйича ўқитиш.
- Расмий ишга жойлаштириш.
- Ойлик маошнинг ўз вақтида тўланиши.
- Аҳил ва қўллаб-қувватловчи жамоа.
- Касбий ўсиш имконияти.
Иш вақти
- Душанба – Жума: 09:00–18:00.
- Шанба: қисқартирилган иш куни (навбатчилик асосида).
- Якшанба: дам олиш куни.
Эслатма
Резюменгиз ва телефон рақамингизни Telegram орқали юборинг.
Выше рынка
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.

