Кечки Community Manager
Ниже рынка
от 4 000 000 сум
Откликнулись всего 7 человек, будьте среди первых!
О работе
Лойиҳаларимиз учун ижтимоий тармоқларда мижозлар билан ишлайдиган кечки Community Manager қидиряпмиз. Иш тўлиқ ОНЛАЙН форматда. Угил болалар учун.
Вазифалар
- Instagram'даги комментарийларга жавоб бериш
- Direct орқали келган мурожаатларга тезкор жавоб бериш
- Мижоз билан тўғри ва хушмуомала мулоқот қилиш
- Мижознинг қизиқиши ва эҳтиёжини аниқлаш
- Хизмат ёки маҳсулотга қизиққан мижоздан телефон рақамини олиш
- Олинган рақамларни белгиланган тартибда масъул ходимларга топшириш
- Комментарий ва Direct'даги мурожаатларни жавобсиз қолдирмаслик
Талаблар
- Кечки сменада барқарор ишлай олиши
- Интернет ва компьютер/ноутбук билан таъминланган бўлиши
- Instagram Direct ва комментарийлар билан ишлашни билиши
- Ўзбек тилида саводли ва тушунарли ёза олиши
- Мижоз билан мулоқотни давом эттира олиши
- Тез ёза олиши ва бир вақтнинг ўзида бир нечта мурожаат билан ишлай олиши
- Масъулиятли ва интизомли бўлиши
- Иш вақтида доимий алоқада бўлиши
Имтиёзлар
- Community Manager бўлиб ишлаганларга устунлик берилади
- Direct Manager тажрибаси борларга устунлик берилади
- Call Center ёки сотув соҳасида ишлаганларга устунлик берилади
- Лидлар билан ишлаш ва мижоздан телефон рақами олиш тажрибасига эга бўлганларга устунлик берилади
Маош тафсилоти
- Ойлик маош: 4 000 000 сўм
Иш вақти
- 18:00 — 03:00
- Иш давомида 1 соат танаффус
- 6 кун иш / 1 кун дам
- Иш формати: ОНЛАЙН
Эслатма
Асосий мақсад — шунчаки комментарий ва Direct'га жавоб бериш эмас, балки мурожаат → мулоқот → қизиқишни аниқлаш → телефон рақамини олиш. Яъни асосий натижа — ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилган потенциал мижозни сифатли лидга айлантириш. Бизга фақат хабарларга жавоб берадиган эмас, мижоз билан тўғри мулоқот қилиб, уни телефон рақамини қолдиришга олиб кела оладиган ходим керак. Мурожаат вақти: 9:00 дан 18:00 гача. Резюме билан мурожаат қилинг.
Ниже рынка
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.
