Каллцентр оператори
Выше рынка
- Узбекский
- Русский
О работе
ONX ESTATE — Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк агентлиги. Биз бир офисда 30 дан ортиқ янги қурилиш лойиҳаларини таклиф қиламиз ва мижозларга ўз бюджети ҳамда талабларига мос хонадон танлашда ёрдам берамиз. Компаниямиз кенгайиши муносабати билан сотув бўлимига каллцентр оператори лавозимига ишга қабул эълон қиламиз.
Вазифалар
- Кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар билан ишлаш
- Мижозларга дастлабки маслаҳат бериш
- Мижозларни офисга учрашувга таклиф қилиш
- CRM тизимида мижозлар базасини юритиш
- Белгиланган KPI кўрсаткичларини бажариш
Талаблар
- Ёш: 20–28 ёш
- Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот қила олиш
- Равон нутқ ва мижозлар билан самарали мулоқот қилиш кўникмаси
- Масъулиятлилик, интизом ва натижага йўналтирилганлик
- Кўчмас мулк савдоси соҳасидаги тажриба устунлик беради
Маош тафсилоти
- Белгиланган ойлик: 3 500 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача
- Ҳар бир сотув учун қўшимча бонус: 500 000 сўм
- Иш натижаларига қараб даромадни ошириш имконияти
Иш вақти
- 6/1 — ҳафтасига бир кун дам олиш
- 09:00 дан 18:00 гача
Эслатма
Резюме ёки ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумотни Telegram орқали юборинг.
Выше рынка
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.
