HR Manager / Senior Recruiter
Обычная зарплата для этой роли
Зарплата: Договорная
О работе
Биз компаниямиз жамоасини кучайтириш, юқори салоҳиятли ва малакали мутахассисларни жалб қилишга қодир бўлган тажрибали HR Manager / Senior Recruiter'ни жамоамизга таклиф қиламиз. Агар сиз муносиб номзодларни топиш, уларнинг салоҳиятини тўғри баҳолаш ва компания ривожига муносиб ҳисса қўшишга қизиқсангиз, ушбу вакансия сиз учун муносиб имконият бўлиши мумкин.
Вазифалар
- Компания эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кучли кадрлар ва малакали мутахассисларни излаш ҳамда жалб қилиш.
- Номзодларни саралаш, интервьюлар ўтказиш ва уларнинг касбий ҳамда шахсий салоҳиятини баҳолаш.
- Номзодлар ҳақида таҳлилий хулосалар тайёрлаш ва энг муносиб мутахассисларни раҳбариятга тавсия этиш.
- Бўлинма рахбари лавозимлари учун истиқболли номзодлар базасини шакллантириш.
- Келажакдаги раҳбар кадрлар захирасини яратиш ва уни мунтазам равишда ривожлантириш.
- Рекрутинг жараёнларини самарали ташкил этиш ва уларнинг натижадорлигини ошириш.
Талаблар
- HR ёки рекрутинг соҳасида камида 1-3 йиллик иш тажрибаси.
- Номзодларни баҳолаш, интервью ўтказиш ва профессионал хулоса бериш кўникмаси.
- Самарали мулоқот қилиш, ишончли муносабат ўрнатиш ва музокаралар олиб бориш қобилияти.
- Натижага йўналтирилганлик, масъулиятлилик ва ташаббускорлик.
- Юқори даражадаги ташкилотчилик қобилияти ва махфий маълумотлар билан ишлаш маданияти.
Имтиёзлар
- Барқарор ва профессионал иш муҳити.
- Касбий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари.
- Натижаларга асосланган шаффоф рағбатлантириш тизими.
- Компаниянинг муҳим кадрлар сиёсати ва ривожланиш жараёнларида фаол иштирок этиш имконияти.
- Бошқа вилоятдан келиб ишлаш имконияти.
- Сизнинг тажриба ва натижаларингизга мос рақобатбардош даромад.
Обычная зарплата для этой роли
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.
