Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис (HR Manager)
ELEVEN
Зарплата: Договорная
Обычная зарплата для этой роли
О работе
ELEVEN — Жиззах вилоятидаги етакчи ичимлик суви ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири бўлиб, жамоамизни янада кучайтириш мақсадида Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис (HR Manager) лавозимига малакали номзодларни таклиф қилади.
Агар Сиз одамлар билан ишлашни яхши кўрсангиз, жамоаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан завқ олсангиз ҳамда компания тараққиётига ҳақиқий ҳисса қўшишни истасангиз — ELEVEN жамоасида Сизни кутиб қоламиз!
Вазифалар
- Компаниянинг кадрлар сиёсати ва HR жараёнларини юритиш
- Янги ходимларни излаш, саралаш ва ишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш
- Ходимларни мослаштириш (адаптация) ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш
- Меҳнат интизоми, корпоратив маданият ва ички тартиб қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш
- Ходимларни баҳолаш, рағбатлантириш ва мотивация тизимларини такомиллаштириш
- Меҳнат қонунчилигига мувофиқ кадрлар ҳужжатларини юритиш
- Компания раҳбарияти учун HR ҳисоботлари ва таҳлиллар тайёрлаш
Талаблар
- Олий маълумот (HR, психология, бошқарув, ҳуқуқ ёки иқтисод йўналишлари устунлик беради)
- Ходимлар билан ишлаш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибаси
- Меҳнат қонунчилиги ва кадрлар иш юритувини яхши билиш
- Ходимларни танлаш ва баҳолаш бўйича амалий тажриба
- Юқори даражадаги мулоқот ва музокара олиб бориш кўникмалари
- Масъулиятли, адолатли ва тизимли фикрлай олиш
- HR соҳасида замонавий ёндашув ва инструментлардан хабардор бўлиш
Имтиёзлар
- Барқарор ва ривожланаётган компанияда ишлаш имконияти
- Қулай ва профессионал меҳнат муҳити
- Рақобатбардош ойлик маош
- Самарадорликка қараб бонус ва рағбатлантириш тизими
- Карьера ва шахсий ривожланиш имкониятлари
- Қадриятларга асосланган кучли жамоа
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.
