Фармацевт-консультант
О работе
«DENTMED TECHNOLOGY» - 15 йиллик тарихга эга йирик савдо-дистрибьюторлик компаниясидир. Биз Ўзбекистондаги юқори технологияли стоматология ускуналари, асбоблари ва сарфлаш материалларининг етакчи етказиб берувчисимиз.
Клиникаларни тўлиқ таъминлаш циклини амалга оширамиз ва республика бўйлаб 17 та филиалдан иборат ривожланган тармоққа эгамиз. Биз фаол ўсяпмиз, шу муносабат билан жамоамизга шижоатли профессионалларни таклиф этамиз!
Вазифалар:
- Мижозларга маҳсулот (асбоблар, материаллар, аппаратуралар, дори воситалари ва тиббий буюмлар) бўйича тўғри маслаҳат бериш ва сотувларни амалга ошириш.
- Касса билан ишлаш.
- Иш жойининг тозалиги ва тартибини кундалик равишда сақлаш.
Талаблар:
- Маълумоти: Фармацевтика ёки тиббиёт соҳасида (камида ўрта махсус / коллеж). Тиббий мавзулардан хабардор бўлишингиз биз учун муҳим.
- Тил билиш даражаси: Ўзбек тили — C2, рус тили — камида C1, (инглиз тилини билиш устунлик беради камида В1).
- Мижозлар билан ишлаш қобилияти, стрессга чидамлилик, озодалик/кундалик тартиб, ҳалоллик ва пунктуаллик (ишга вақтида келиш).
- Маҳсулот сотиш ва савдо соҳасида ривожланиш иштиёқи.
Шароитлар:
- Барқарор ва молиявий жиҳатдан мустаҳкам компанияда расмий ишга жойлашиш.
- Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши + савдодан % (даромадингизга ўзингиз таъсир кўрсатасиз).
- Аҳил жамоада ишлаш, номзодларни узоқ муддатли ҳамкорлик учун кўриб чиқамиз.
- Карьерада ўсиш имконияти.
- Иш тартири: 6/1 9.00 дан 19.00 гача келишилади
- Иш ҳақи ва синов муддати номзоднинг тажрибаси ва кутилаётган маош талабларидан келиб чиқиб, суҳбат натижаларига кўра белгиланади
Обычная зарплата для этой роли
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.
