Фармацевт-консультант Навои филалига /сотувчи
Dentmed technologies
Зарплата: Договорная
Обычная зарплата для этой роли
О работе
"DENTMED TECHNOLOGY" - 15 йиллик тарихга эга йирик савдо-дистрибьюторлик компаниясидир. Биз Ўзбекистондаги юқори технологияли стоматология ускуналари, асбоблари ва сарфлаш материалларининг етакчи етказиб берувчисимиз.
Бизнинг филиалимиз/дуконимизга Фармацевт-консультант сотувчи киз керак
Вазифалар:
- Мижозларга маҳсулот (асбоблар, материаллар, аппаратуралар) бўйича тўғри маслаҳат бериш ва сотувларни амалга ошириш.
- Харидорларга маҳсулот танлаш ва сотиб олишда кўмаклашиш, сотувларни амалга ошириш.
- Касса билан ишлаш.
- Иш жойининг тозалиги ва тартибини кундалик равишда сақлаш.
Талаблар:
- Маълумоти: Фармацевтика ёки тиббиёт соҳасида (камида ўрта махсус / коллеж)
- Ўзбек тили — C2, рус тили — камида C1, (инглиз тилини билиш устунлик беради)
- Мижозлар билан ишлаш қобилияти, стрессга чидамлилик, озодалик/кундалик тартиб, ҳалоллик ва пунктуаллик
- Маҳсулот сотиш ва савдо соҳасида ривожланиш иштиёқи.
Шароитлар:
- Барқарор ва молиявий жиҳатдан мустаҳкам компанияда расмий ишга жойлашиш.
- Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши + савдодан % (даромадингизга ўзингиз таъсир кўрсатасиз).
- Аҳил жамоада ишлаш, номзодларни узоқ муддатли ҳамкорлик учун кўриб чиқамиз.
- Карьерада ўсиш имконияти.
- Иш ҳақи ва синов муддати номзоднинг тажрибаси ва кутилаётган маош талабларидан келиб чиқиб, суҳбат натижаларига кўра белгиланади
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.
