1С бухгалтер
О работе
:
Биз турли бизнес йўналишларида муваффақиятли фаолият юритаётган компаниялар гуруҳимиз:
Uzagrotrade LLC — ширинмия маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш бўйича етакчи компаниялардан бири. Компания Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Европа ва бошқа давлатларга маҳсулот етказиб беради.
Eurosun Healthcare — халқаро стандартлар асосида кенг турдаги тиббий хизматларни тақдим этувчи замонавий кўп тармоқли хусусий клиника. Фаолиятимиз кенгайиб бораётгани муносабати билан жамоамизга масъулиятли ва эътиборли бухгалтерни таклиф қиламиз.
Вазифалар
- Бир нечта юридик шахснинг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш
- Банк операциялари, тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш
- Шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, ишончномалар ва бирламчи ҳужжатлар билан ишлаш
- Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини назорат қилиш
- Солиқ, статистика ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда топшириш
- Didox тизими ва бошқа электрон хизматларда ишлаш
- Банклар, солиқ органлари ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш
- Uzagrotrade компанияси учун импорт-экспорт операциялари, валюта тўловлари ва халқаро шартномалар ҳисобини юритиш
- Eurosun Healthcare клиникаси учун тиббий фаолият ва клиника хизматлари билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш
- Бош бухгалтер ва молия директори томонидан берилган бошқа вазифаларни бажариш
Талаблар
- Бухгалтерия ҳисоби, молия ёки иқтисодиёт йўналишида олий маълумот
- Бухгалтер лавозимида 1–3 йиллик иш тажрибаси
- Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ва солиқ қонунчилигини яхши билиш
- 1С дастурида амалий иш тажрибаси
- Excel дастурини яхши даражада билиш: формулалар, свод жадваллар ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш
- Экспорт-импорт операциялари бўйича иш тажрибаси устунлик беради
- Масъулиятлилик, эътиборлилик, таҳлилий фикрлаш ва кўп вазифали иш режимида ишлай олиш
- Рус тилини билиш мажбурий; ўзбек ва инглиз тилларини билиш устунлик беради
Маош тафсилоти
- Синов муддати давомида ойлик маош 6 000 000 сўмдан бошланади. Синов муддати муваффақиятли якунланганидан сўнг иш натижалари ва малакага қараб ойлик маош қайта кўриб чиқилади.
Ниже рынка
Будьте осторожны
Если просят отправить коды из SMS, что-то установить, перевести деньги или сделать что угодно, связанное с деньгами, не соглашайтесь: это признаки мошенничества. Мы стараемся проверять информацию работодателей, но не несём ответственности за её достоверность.

