Сотув агенти

Сотув агенти

ICAN BUSINESS

4 000 000 – 15 000 000 UZS

Payment:Monthly
Format:Full-time
Work mode:On-site
Gender:Any

Job Details

ICAN BUSINESS — бизнес жараёнларини автоматлаштириш, насия савдо ва рассрочка тизимларини бошқариш учун замонавий IT/FinTech платформа. Компаниямиз Ўзбекистон бўйлаб фаол ривожланаётгани сабабли ҳудудий жамоамизни кенгайтирмоқдамиз ва Сотув агентларини ишга таклиф қиламиз.

Ҳудудлар

  • Андижон вилояти
  • Фарғона вилояти
  • Наманган вилояти
  • Самарқанд вилояти
  • Жиззах вилояти
  • Сирдарё вилояти
  • Тошкент шаҳри
  • Хоразм вилояти
  • Қорақалпоғистон Республикаси
  • Қашқадарё вилояти
  • Сурхондарё вилояти
  • Навоий вилояти

Асосий вазифалар

  • Ўз ҳудудида янги мижозларни топиш ва ICAN BUSINESS платформасига жалб қилиш;
  • Телефон, маиший техника ва насия савдо билан шуғулланувчи дўконлар билан ишлаш;
  • Потенциал мижозлар билан учрашувлар ўтказиш;
  • ICAN BUSINESS имкониятларини тадбиркорларга тақдимот қилиш;
  • Мижоз эҳтиёжини аниқлаш ва унга мос ечим таклиф қилиш;
  • Янги шартномалар тузиш ва сотув режасини бажариш;
  • Мавжуд ва янги мижозлар билан узоқ муддатли муносабат ўрнатиш;
  • Ўз ҳудудида ICAN BUSINESS мижозлар тармоғини кенгайтириш.

Номзодга талаблар

Биз учун энг муҳими — сотув соҳасида 3–6 йиллик иш тажрибаси ва маҳаллий бозорни яхши билиш. Қуйидаги йўналишлардан камида бирида 3–6 йил иш тажрибаси бўлиши керак:

  • 📱 Телефон ва смартфонлар савдоси;
  • 📺 Маиший техника савдоси;
  • 💳 Насия / рассрочка савдоси;
  • 🏪 Телефон ёки техника дўконлари билан ишлаш;
  • 🤝 B2B сотув тажрибаси — устунлик беради.

Шунингдек:

  • Музокара олиб бориш қобилияти;
  • Фаол ва натижага йўналтирилган бўлиш;
  • Янги мижозларни мустақил топа олиш;
  • Ўз ҳудудидаги телефон, техника ва насия савдо бозорини яхши билиш;
  • Тадбкорлар билан ишлаш ва алоқа ўрнатиш қобилияти;
  • Сотув режаси ва KPI билан ишлай олиш.

Даромад

  • Ойлик даромад: 4 000 000 сўмдан 15 000 000 сўмгача.
  • Даромад номзоднинг тажрибаси + сотув натижалари + KPI + бонусларига қараб белгиланади.
  • Кучли сотувчилар учун юқори даромад олиш имконияти мавжуд.

Биз нимани таклиф қиламиз?

  • Тез ривожланаётган IT/FinTech компанияда ишлаш;
  • Замонавий ва бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотни сотиш;
  • Ўз вилоятида ICAN BUSINESS'ни ривожлантириш имконияти;
  • Натижага қараб юқори бонуслар;
  • Компания ҳисобига маҳсулот бўйича ўқитиш;
  • Карьера ўсиши имконияти;
  • Кучли натижа кўрсатган ходимлар учун Ҳудудий сотув раҳбари даражасига ўсиш имконияти.

Бизга оддий сотувчи эмас, ўз ҳудудида ICAN BUSINESS'ни ривожлантира оладиган кучли Сотув агенти керак! Агар сиз телефон, маиший техника ёки насия савдо соҳасини яхши билсангиз ва сотувда катта натижа қилишни истасангиз — ICAN BUSINESS жамоасига қўшилинг!

Above market

This job · up to 15 M
2Mminimum
6Maverage
13+Mmaximum
ID 73785

Stay cautious

If you are asked to send SMS codes, install something, transfer money, or do anything else related to money — do not agree: these are signs of fraud. We strive to verify employers' information, but we are not responsible for its accuracy.

Similar jobs in Andijan