Парфюмерия дўконлари тармоғи раҳбари (Ижрочи директор)

Парфюмерия дўконлари тармоғи раҳбари (Ижрочи директор)

Salary: Negotiable

Payment:Monthly
Format:Full-time
Work mode:On-site
Gender:Men
Age:25 – 30

Job Details

Биз ҳақимизда: Биз пойтахтда муваффақиятли фаолият юритаётган, юқори сифатли парфюмерия савдосига ихтисослашган дўконлар тармоғимиз. Ҳозирда 2 та фаол савдо нуқтамиз бор ва тез кунларда тармоқни шиддат билан кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Бизнеснинг барча операцион жараёнларини ўз қўлига оладиган ва тармоқни мустақил ривожлантира оладиган, ғайратли ва натижага йўналтирилган кучли бошқарувчи қидиряпмиз.

Вазифалар

  • Мавжуд дўконларни бошқариш: 2 та савдо нуқтасининг кундалик фаолиятини, касса ва товарлар ҳисобини тўлиқ назорат қилиш, соф фойдани ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
  • Жамоани шакллантириш ва назорат қилиш: Сотувчиларни ишга олиш, ўқитиш, уларнинг интизоми ва мижозларга хизмат кўрсатиш стандартини энг юқори даражага олиб чиқиш.
  • Ички ҳисоб-китоблардаги (маошлар, камомад) хатоликларга йўл қўймаслик.
  • Тармоқни кенгайтириш (Энг асосий вазифа): Янги дўконлар учун рентабеллиги юқори бўлган локациялар топиш, таъмирлаш жараёнларини бошқариш ва нуқтани тўлиқ ишга тушириш.
  • Муаммоларни ҳал қилиш: Кундалик ташкилий ва техник масалаларни муассис (тадбиркор) аралашувисиз, мустақил ва тезкорлик билан ҳал этиш.

Талаблар

  • Чакана савдо (retail) соҳасида, хусусан дўконлар тармоғини ёки филиалларни бошқаришда камида 2-3 йиллик тажриба.
  • Тизимли фикрлаш, жамоани бошқара олиш ва юқори талабчанлик.
  • Савдони автоматлаштириш дастурлари (CRM, 1C ва ҳ.к.) ва молиявий ҳисоботлар билан ишлаш кўникмаси.
  • Жараёнга эмас, фақат натижага (соф фойдани оширишга) қараб ишлайдиган лидерлик характери.
  • Эркак киши, тахминан 25-30 ёшлардаги.

Имтиёзлар

  • Умумий даромад потенциали: 10 000 000 – 15 000 000 сўм ва ундан юқори (даромаднинг юқори чегараси йўқ).
  • Мотивацион тизим: Барқарор қатъий маош (оклад) + барча дўконларнинг соф фойдасидан фоиз (KPI) + ҳар бир янги очилиб, фойдага кирган дўкон учун йирик бир марталик мукофот.
  • Эркинлик: Микроменежментсиз иш муҳити — сизга мақсад қўйилади ва ижроси учун тўлиқ ваколат берилади.

Эслатма

Мурожаат қилиш тартиби: Агар сизни ушбу имконият қизиқтирса ва бизнесни ўстиришга тайёр бўлсангиз, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни (резюме) юборинг.

Муҳим синов: Сизнинг эътиборли ва талабларга синчков эканингизни текшириш учун — мурожаат хатини ёки резюмени юбораётганда албатта 'Мен парфюмерия тармоғини кенгайтиришга тайёрман' деб ёзиб юборишни унутманг. Бундай ёзуви йўқ мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Typical pay for this role

3Mminimum
6.5Maverage
19+Mmaximum
ID 112258

Stay cautious

If you are asked to send SMS codes, install something, transfer money, or do anything else related to money — do not agree: these are signs of fraud. We strive to verify employers' information, but we are not responsible for its accuracy.

Similar jobs in Tashkent