Моддий Бухгалтер (ТМЗ бухгалтер)
Salary: Negotiable
Source:Telegram channel/group or Cloz.uz
Format:Full-time
Work mode:On-site
Gender:Any
Job Details
Йирик ва барқарор ривожланаётган тўқимачилик корхонамизга ўз ишининг устаси бўлган, масъулиятли ва тажрибали Моддий Бухгалтер (ТМЗ бухгалтер) қидирмоқдамиз!
Мажбуриятлари
- ТМЗ (ип, трикотаж мато, фурнитура, кимёвий моддалар, тайёр маҳсулот) ҳисобини аниқлик билан юритиш.
- Бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш (кирим, цехлараро ҳаракат, ҳисобдан чиқариш).
- Тайёр маҳсулот реализацияси ва электрон ҳисоб-фактура (ЭҲФ)ларни ўз вақтида расмийлаштириш.
- Хомашё сарфи меъёрларини назорат қилиш, технологик чиқиндилар, брак ва бичимлар ҳисобини юритиш.
- Омборда ва цехларда мунтазам инвентаризация ўтказиш, нав аралашишини (пересортица) аниқлаш ва бартараф этиш.
- Етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни солиштириш (акт сверкаси) ва кирувчи/чиқувчи ҳисоб-фактуралар таҳлилини юритиш.
Талаблар
- Ишлаб чиқариш соҳасида (ТИКУВ ЦЕХИ / Тўқимачиликда) моддий ҳисобчи сифатида иш тажрибаси.
- ТМЗ (товар-моддий заҳиралари) айланишини мукаммал билиш ва таҳлил қила олиш.
- Тўқимачилик хомашёси ҳисобини юритиш ўзига хослигини билиш (бобиналар, рулонлар, метраж, оғирлик бўйича қийқимлар).
- 1C 8.3, Didox / Soliq.uz (ЭҲФ учун) ва Exceл дастурларини мукаммал билиш.
- Диққатли, масъулиятли, ҳалол ва жамоада ишлай олиш қобилияти.
Имтиёзлар
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлаштириш.
- Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи (суҳбат асосида белгиланади).
- Аҳил жамоа ва шинам иш шароитлари.
Typical pay for this role
2.5Mminimum
6Maverage
20+Mmaximum
ID 86188
Stay cautious
If you are asked to send SMS codes, install something, transfer money, or do anything else related to money — do not agree: these are signs of fraud. We strive to verify employers' information, but we are not responsible for its accuracy.
