Моддий Бухгалтер (ТМЗ бухгалтер)

Моддий Бухгалтер (ТМЗ бухгалтер)

Salary: Negotiable

Source:Telegram channel/group or Cloz.uz
Format:Full-time
Work mode:On-site
Gender:Any

Job Details

Йирик ва барқарор ривожланаётган тўқимачилик корхонамизга ўз ишининг устаси бўлган, масъулиятли ва тажрибали Моддий Бухгалтер (ТМЗ бухгалтер) қидирмоқдамиз!

Мажбуриятлари

  • ТМЗ (ип, трикотаж мато, фурнитура, кимёвий моддалар, тайёр маҳсулот) ҳисобини аниқлик билан юритиш.
  • Бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш (кирим, цехлараро ҳаракат, ҳисобдан чиқариш).
  • Тайёр маҳсулот реализацияси ва электрон ҳисоб-фактура (ЭҲФ)ларни ўз вақтида расмийлаштириш.
  • Хомашё сарфи меъёрларини назорат қилиш, технологик чиқиндилар, брак ва бичимлар ҳисобини юритиш.
  • Омборда ва цехларда мунтазам инвентаризация ўтказиш, нав аралашишини (пересортица) аниқлаш ва бартараф этиш.
  • Етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни солиштириш (акт сверкаси) ва кирувчи/чиқувчи ҳисоб-фактуралар таҳлилини юритиш.

Талаблар

  • Ишлаб чиқариш соҳасида (ТИКУВ ЦЕХИ / Тўқимачиликда) моддий ҳисобчи сифатида иш тажрибаси.
  • ТМЗ (товар-моддий заҳиралари) айланишини мукаммал билиш ва таҳлил қила олиш.
  • Тўқимачилик хомашёси ҳисобини юритиш ўзига хослигини билиш (бобиналар, рулонлар, метраж, оғирлик бўйича қийқимлар).
  • 1C 8.3, Didox / Soliq.uz (ЭҲФ учун) ва Exceл дастурларини мукаммал билиш.
  • Диққатли, масъулиятли, ҳалол ва жамоада ишлай олиш қобилияти.

Имтиёзлар

  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлаштириш.
  • Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи (суҳбат асосида белгиланади).
  • Аҳил жамоа ва шинам иш шароитлари.

Typical pay for this role

2.5Mminimum
6Maverage
20+Mmaximum
ID 86188

Stay cautious

If you are asked to send SMS codes, install something, transfer money, or do anything else related to money — do not agree: these are signs of fraud. We strive to verify employers' information, but we are not responsible for its accuracy.

Similar vacancies