Бош Бухгалтер

Бош Бухгалтер

Salary: Negotiable

Source:Telegram channel/group or Cloz.uz
Payment:Monthly
Format:Full-time
Work mode:On-site
Working hours:08:00-17:00
Gender:Any

Job Details

Вазифалар

  • Молиявий пул ўтказмаларини директор билан ҳар куни таҳлил қилиб ўтказиш.
  • Корхонанинг барча ташқи молиявий ҳисоботларини ўз вақтида ойлик/квартал/йиллик (Солиқ/Банк/Статистика/Божхона/Экология/Ҳокимият) директорга кўрсатиб жўнатиш.
  • Корхонанинг барча ходимларини меҳнат дафтарчасини/иш вақти табелларини кадр бўлими билан тўғри юритиш.
  • Корхонага тегишли автомашиналар (юк) ҳужжатларини тўғри юритиш.
  • Корхона билан мол (товар етказиб берувчи) барча ҳамкорлар билан шартнома асосида барча молларни кирим қилиб ишлашни йўлга қўйиш.
  • Корхона балансидаги дўкондаги барча молиявий ишлар – касса аппарати/терминаллар ишини ҳар куни таҳлил қилиб бориш – сотувчи ходимларга ўз вақтида тушунтириш – директор билан биргаликда.
  • Корхонанинг омборидаги барча товарларни бухгалтерия билан тўғри келишини таъминлаш – ҳар ойда 1 марта текшириш – омбор мудири ва директор билан биргаликда.
  • Корхона омборидан барча турдаги мол чиқишини: ҳамкорларга йил бошида шартнома бериш (Қурилиш компаниялари/Тумандаги бошқа дўконлар ва ҳоказо); уларга шартнома асосида мол чиқариш ва сотилган товарлар киримини таъминлаш – фактураларини ўз вақтида ёпиш; ой давомида тушган барча ҳамкорлардан тушган маблағларни корхонага мол етказиб берувчи ҳамкорларга (Завод ва ҳоказо) шартнома асосида ой давомида пул кўчириш.
  • Корхонанинг молиявий ҳолатини рейтингларини ҳар ҳафтада бир марта директор билан муҳокама қилиш.
  • Накд айланмасини ойдан ойга камайтириш – барча турдаги савдо-сотиқ амалиётларини шартнома – пул кўчириш йўли билан амалга оширишни таъминлаш – директор билан биргаликда.
  • Бухгалтерия фаолиятини янада яхшилашга қаратилган янги дастурлар – солиқда амалга оширилаётган ишларни енгилликлар/имтиёзлар ва бошқа – директор билан ҳар ҳафтада 1 марта муҳокама қилиш.
  • Бухгалтерия фаолиятига барча керак бўлган офисдаги жиҳозлар – интернет – компьютерлар – дастурлар созлигини таъминлаш – директор билан биргаликда.
  • Ташқи ташкилотлардан (Ҳокимият/Солиқ/Банк/Божхона ва ҳоказо) топширилмаган ҳисоботларни ўз вақтида топширишга алоҳида эътибор қаратиш – директор билан биргаликда.
  • Корхонанинг савдо-сотиқ, молиявий оборотлари йилма-йил катталашганлигини ҳисобга олиб ишларни вақтида амалга ошириш учун – қўшимча ёрдамчи бухгалтерни ишга олишни таъминлаш.
  • Корхона балансидаги барча – бинолар/юк машиналари ва бошқа – омборхона ремонти – дўкон ремонти пайтидаги харид қилинаётган нарсаларни корхона балансига қўйиш – ва бухгалтерия ҳисоботларига киритиш айланиб ўтмаслигини таъминлаш.

Талаблар

  • Савдо фирмасида тажриба бўлиш керак.
  • Андижон шаҳрида бўлиши шарт.
  • Уйи ишхонага яқин бўлса яна яхши.

Имтиёзлар

  • Офис қилиб берилади.

Иш вақти

  • 8:00 дан 17:00 гача.

Typical pay for this role

2.1Mminimum
6Maverage
13+Mmaximum
ID 81533

Stay cautious

If you are asked to send SMS codes, install something, transfer money, or do anything else related to money — do not agree: these are signs of fraud. We strive to verify employers' information, but we are not responsible for its accuracy.

Similar jobs in Andijan