1С бухгалтер

1С бухгалтер

Zamonaviy xususiy klinika

6 000 000 UZS

Payment:Monthly
Format:Full-time
Work mode:On-site
Gender:Any
Required languages:Russian
Preferred languages:Uzbek, English

Job Details

:

Биз турли бизнес йўналишларида муваффақиятли фаолият юритаётган компаниялар гуруҳимиз:

Uzagrotrade LLC — ширинмия маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш бўйича етакчи компаниялардан бири. Компания Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Европа ва бошқа давлатларга маҳсулот етказиб беради.

Eurosun Healthcare — халқаро стандартлар асосида кенг турдаги тиббий хизматларни тақдим этувчи замонавий кўп тармоқли хусусий клиника. Фаолиятимиз кенгайиб бораётгани муносабати билан жамоамизга масъулиятли ва эътиборли бухгалтерни таклиф қиламиз.

Вазифалар

  • Бир нечта юридик шахснинг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш
  • Банк операциялари, тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш
  • Шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, ишончномалар ва бирламчи ҳужжатлар билан ишлаш
  • Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини назорат қилиш
  • Солиқ, статистика ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда топшириш
  • Didox тизими ва бошқа электрон хизматларда ишлаш
  • Банклар, солиқ органлари ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш
  • Uzagrotrade компанияси учун импорт-экспорт операциялари, валюта тўловлари ва халқаро шартномалар ҳисобини юритиш
  • Eurosun Healthcare клиникаси учун тиббий фаолият ва клиника хизматлари билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш
  • Бош бухгалтер ва молия директори томонидан берилган бошқа вазифаларни бажариш

Талаблар

  • Бухгалтерия ҳисоби, молия ёки иқтисодиёт йўналишида олий маълумот
  • Бухгалтер лавозимида 1–3 йиллик иш тажрибаси
  • Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ва солиқ қонунчилигини яхши билиш
  • 1С дастурида амалий иш тажрибаси
  • Excel дастурини яхши даражада билиш: формулалар, свод жадваллар ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш
  • Экспорт-импорт операциялари бўйича иш тажрибаси устунлик беради
  • Масъулиятлилик, эътиборлилик, таҳлилий фикрлаш ва кўп вазифали иш режимида ишлай олиш
  • Рус тилини билиш мажбурий; ўзбек ва инглиз тилларини билиш устунлик беради

Маош тафсилоти

  • Синов муддати давомида ойлик маош 6 000 000 сўмдан бошланади. Синов муддати муваффақиятли якунланганидан сўнг иш натижалари ва малакага қараб ойлик маош қайта кўриб чиқилади.

Below market

This job · ≈6 M
3Mminimum
8Maverage
24+Mmaximum
ID 59211

Stay cautious

If you are asked to send SMS codes, install something, transfer money, or do anything else related to money — do not agree: these are signs of fraud. We strive to verify employers' information, but we are not responsible for its accuracy.

Similar jobs in Tashkent