Yordamchi buxgalter (JUNIOR)
Bozordan past maosh
3 000 000 so'm
Ish tafsilotlari
Тошкент ш. Яшнобод тумани. Мўлжал Дўстлик метроси. Ёрдамчи бухгалтер керак (JUNIOR).
Фаолият тури: Ишлаб чиқариш корхонаси (Экспорт/Импорт, улгуржи ва чакана савдо, хизмат кўрсатиш). Корхона штатида 100 нафар ходим ишлиди.
Талаблар
- Сўнгги 1 йил ичида бухгалтерия курси битирувчилари
- Ёши: 18 ёшдан 23 ёшгача
- Рус тилини камида ўқиш, ёзиш ва тушуниш даражасида биладиган
- Кундузги ва кечки таълим шаклида ўқийдиган талабаларни ишга олмаймиз
- Компьютер (Excel, Word) билан ишлай оладиган
- Математик билим
- Юқори даражадаги тартиб ва интизом
- Майда ва бир хилдаги ишларни (документация, архив, оддий ҳисоб-китоблар) диққат билан бажариш
- Тез ўрганиш ва масъулият
Маош тафсилоти
- Биринчи иш кунидан расмий ишга олинасиз
- Синов муддатидаги маош (1–3 ой): 1 500 000 сўм
- Асосий маош (4-ойдан бошлаб): 3 000 000 сўм + профессионал ўсиш имконияти
- Маош сизни салохиятингиздан келиб чиқиб ҳар 3 ойда қайта кўриб чиқилади
Эслатма
Ушбу резюмени тўлдириб чиқиш талаб этилади. Ҳар бир резюмени албатта ўрганиб чиқамиз.
Bozordan past maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

