Сотув агенти

Сотув агенти

ICAN BUSINESS

4 000 000 – 15 000 000 so'm

Manba:Telegram kanal/guruh yoki Cloz.uz
To'lov:Oylik
Format:To'liq stavka
Ish tartibi:Ofisda
Jins:Farqi yo'q

Ish tafsilotlari

ICAN BUSINESS — бизнес жараёнларини автоматлаштириш, насия савдо ва рассрочка тизимларини бошқариш учун замонавий IT/FinTech платформа. Компаниямиз Ўзбекистон бўйлаб фаол ривожланаётгани сабабли ҳудудий жамоамизни кенгайтирмоқдамиз ва Сотув агентларини ишга таклиф қиламиз.

Ҳудудлар

  • Андижон вилояти
  • Фарғона вилояти
  • Наманган вилояти
  • Самарқанд вилояти
  • Жиззах вилояти
  • Сирдарё вилояти
  • Тошкент шаҳри
  • Хоразм вилояти
  • Қорақалпоғистон Республикаси
  • Қашқадарё вилояти
  • Сурхондарё вилояти
  • Навоий вилояти

Асосий вазифалар

  • Ўз ҳудудида янги мижозларни топиш ва ICAN BUSINESS платформасига жалб қилиш
  • Телефон, маиший техника ва насия савдо билан шуғулланувчи дўконлар билан ишлаш
  • Потенциал мижозлар билан учрашувлар ўтказиш
  • ICAN BUSINESS имкониятларини тадбиркорларга тақдимот қилиш
  • Мижоз эҳтиёжини аниқлаш ва унга мос ечим таклиф қилиш
  • Янги шартномалар тузиш ва сотув режасини бажариш
  • Мавжуд ва янги мижозлар билан узоқ муддатли муносабат ўрнатиш
  • Ўз ҳудудида ICAN BUSINESS мижозлар тармоғини кенгайтириш

Номзодга талаблар

Биз учун энг муҳими — сотув соҳасида 3–6 йиллик иш тажрибаси ва маҳаллий бозорни яхши билиш. Қуйидаги йўналишлардан камида бирида 3–6 йил иш тажрибаси бўлиши керак:

  • Телефон ва смартфонлар савдоси
  • Маиший техника савдоси
  • Насия / рассрочка савдоси
  • Телефон ёки техника дўконлари билан ишлаш
  • B2B сотув тажрибаси — устунлик беради

Шунингдек:

  • Музокара олиб бориш қобилияти
  • Фаол ва натижага йўналтирилган бўлиш
  • Янги мижозларни мустақил топа олиш
  • Ўз ҳудудидаги телефон, техника ва насия савдо бозорини яхши билиш
  • Тадбиркорлар билан ишлаш ва алоқа ўрнатиш қобилияти
  • Сотув режаси ва KPI билан ишлай олиш

Даромад

Ойлик даромад: 4 000 000 сўмдан 15 000 000 сўмгача. Даромад номзоднинг тажрибаси + сотув натижалари + KPI + бонусларига қараб белгиланади. Кучли сотувчилар учун юқори даромад олиш имконияти мавжуд.

Биз нимани таклиф қиламиз?

  • Тез ривожланаётган IT/FinTech компанияда ишлаш
  • Замонавий ва бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотни сотиш
  • Ўз вилоятида ICAN BUSINESS'ни ривожлантириш имконияти
  • Натижага қараб юқори бонуслар
  • Компания ҳисобига маҳсулот бўйича ўқитиш
  • Карьера ўсиши имконияти
  • Кучли натижа кўрсатган ходимлар учун Ҳудудий сотув раҳбари даражасига ўсиш имконияти

Бизга оддий сотувчи эмас, ўз ҳудудида ICAN BUSINESS-ни ривожлантира оладиган кучли Сотув агенти керак! Агар сиз телефон, маиший техника ёки насия савдо соҳасини яхши билсангиз ва сотувда катта натижа қилишни истасангиз — ICAN BUSINESS жамоасига қўшилинг!

Bozordan yuqori maosh

Bu e'lon · 15 mln gacha
2mlnminimum
6mlno'rtacha
13+mlnmaksimum
ID 73945

Ogoh bo'ling

Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

Andijonda o'xshash ish o'rinlari