Sotuv agenti
Bu rol uchun odatdagi maosh
Ish tafsilotlari
KOREAN FOOD командасига малакали агентларни таклиф қиламиз. Командамизни кенгайтиряпмиз ва савдо йўналишида тажрибали агентлар излаяпмиз. Агар сиз савдо соҳасида тажрибага эга бўлсангиз, мижозлар билан ишлашни билсангиз ва савдо ҳажмини ошира олсангиз — KOREAN FOOD жамоасига қўшилинг!
Вазифалар
- Қўқон шаҳрида савдо нуқталари билан ишлаш
- Мавжуд мижозлар билан муносабатларни ривожлантириш
- Янги мижозларни жалб қилиш
- Буюртмаларни қабул қилиш ва назорат қилиш
- Дебитор қарздорликни назорат қилиш
- Маҳсулотларни савдо нуқталарида тўғри жойлаштириш
- Савдо режаси ва KPI кўрсаткичларини бажариш
- Савдони ошириш устида ишлаш
- Кунлик ҳисобот юритиш
Талаблар
- Савдо соҳасида тажрибали
- Қўқон шаҳри ва савдо нуқталарини яхши биладиган
- Мижозлар билан самарали мулоқот қила оладиган
- Эътирозлар билан ишлай оладиган
- Масъулиятли ва мустақил ишлай оладиган
- Натижага йўналтирилган
- Ривожланишга интилувчан
- Шахсий автомобил бўлиши шарт
Имтиёзлар
- Оклад + савдодан фоиз + натижа учун бонуслар
- Карьера ва профессионал ўсиш
- Иш бошлашдан олдин ўқитиш ва адаптация
- Раҳбарият ва жамоа томонидан қўллаб-қувватлаш
- Шаффоф мотивация тизими
- Барқарор иш ўрни
- Натижангиз орқали даромадни ошириш имконияти
Эслатма
Мурожаат қилишдан олдин эълон билан яхшилаб танишиб чиқинг!
Bu rol uchun odatdagi maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.
