Шахсий / оилавий ҳайдовчи (Хоразм)
Bu rol uchun odatdagi maosh
1,5mlnminimum
3,3mlno'rtacha
6+mlnmaksimum
Maosh: Kelishiladi
Ish tafsilotlari
Хоразмда узоқ муддат ишлаш учун масъулиятли, тартибли ва ишончли ҳайдовчи қидирамиз.
Талаблар
- Ёши: 25–40 ёш
- Камида 5 йиллик ҳайдовчилик тажрибаси
- Премиум тоифадаги автомобилларни эҳтиёткорлик билан бошқара олиши
- Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши
- Авариясиз ва хавфсиз ҳайдаш услуби
- Пунктуал ва интизомли бўлиши
- Озода, саранжом ва хушмуомала бўлиши
- Зарарли одатларсиз
- Телефондан рулда фойдаланмаслиги
- Оила ва ишга оид маълумотларни қатъий сир сақлай олиши
- Керак бўлганда кечки вақт, аэропорт ва сафарларга тайёр бўлиши
- Хоразм йўлларини яхши билиши
- Автомобилнинг техник ҳолатини назорат қила олиши
Вазифалар
- Раҳбар ва оила аъзоларини белгиланган манзилларга хавфсиз олиб бориш
- Автомобилни доимо тоза ва тайёр ҳолатда сақлаш
- Ёқилғи, мой, шина, техник хизмат ва сервис муддатларини назорат қилиш
- Мойка ва сервис ишларини ташкил қилиш
- Аэропортдан кутиб олиш/кузатиш
- Зарур ҳолларда оилавий майда логистик вазифаларни бажариш
Биз учун энг муҳими: хавфсизлик, ҳалоллик, пунктуаллик ва автомобилни ўзиникидек эҳтиёт қилиш.
Маош тафсилоти
- Ойлик: суҳбат асосида
- Узоқ муддатли доимий иш
Эслатма
Мурожаат қилишда қуйидагиларни юборинг:
- Исм-фамилия
- Ёш
- Яшаш жойи
- Ҳайдовчилик стажи
- Олдин қаерда ва ким бўлиб ишлагани
- Қайси автомобилларни бошқаргани
- Оилавий ҳолати
- Ўзи ҳақида қисқача маълумот
- Телефон рақами
- Фото
Сараланган номзодлар суҳбат ва амалий ҳайдовчилик синовига чақирилади.
Bu rol uchun odatdagi maosh
1,5mlnminimum
3,3mlno'rtacha
6+mlnmaksimum
ID 105354
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

