Сервис бўлими ходими (сантехника ва электр)

Сервис бўлими ходими (сантехника ва электр)

KHUMA INDUSTRIES

Farg'ona viloyati, Qo'qon shahriДанғара Центр Боулинг тўйхона

4 000 000 – 12 000 000 so'm

To'lov:Oylik
Format:To'liq stavka
Ish tartibi:Ofisda
Qulayliklar:
OvqatYashash joyi
Jins:Farqi yo'q

Ish tafsilotlari

KHUMA INDUSTRIES ҚЎҚОН ФИЛИАЛИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ! 5 йиллик молиявий режаларингизга 2 йилда еришишингизга туртки ва сабабчи бўладиган компания сизни кутмоқда. Шошилинг! Янги филиал учун жойлар сони кам қолди.

Ишлаб чиқариш тури: Аристон, котёллар ва энергия воситалари.

Вазифалар

  • Сервис бўлими — сантехника ва электр ишлари билан боғлиқ вазифаларни бажариш
  • Тажриба ошгандан сўнг бошқа вилоятдаги филиалларга йўналтирилади

Талаблар

  • Камида 1 йиллик шу соҳада ишлаган ва тажрибага эга бўлиши
  • Тартиб ва интизомли, ўз қадриятига эга ва энг асосийси ҳалол бўлиши
  • Корхона тартиб ва қоидаларига риоя қилиши шарт
  • Сервис бўлими ходими сантехника ва электрикликдан хабардор бўлиши шарт
  • Сервис бўлими ходимида B тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт
  • Ишга ўз вақтида ва тўлиқ келиш талаб этилади

Имтиёзлар

  • Уч кун синов муддати
  • Дам олиш куни — Якшанба
  • Ойлик маош ўз вақтида берилади
  • Иш қишин-ёзин мунтазам юритилади
  • Меҳнат дафтарчаси юритилади
  • Ишга ўз вақтида ва тўлиқ келганга 500 000 сўм бонус
  • Шинам офис
  • Ҳар ой энг яхшилар тақдирланади ва тажриба ошириш учун ўқитилади (бизнес тренингларда)
  • Мукофот пуллари мавжуд
  • Мазали тушлик корхона ҳисобидан
  • Барча жиҳозлар мавжуд
  • Ишлаш учун барча қулайликлар мавжуд
  • Аҳил ва ёш жамоа
  • Уйи узоқлар ётоқ жой билан таъминланади

Маош тафсилоти

  • Ойлик маош: 4 000 000 дан 12 000 000 сўмгача
  • Ишбай келишув ҳам мавжуд, малакасига қараб суҳбат давомида келишилади + KPI

Иш вақти

  • Иш вақти: Сухбат давомида

Эслатма

Манзил: Данғара Центр Боулинг тўйхона ёни, KHUMA INDUSTRIES биноси. Мўлжал: Данғара Центр Боулинг тўйхонаси ёни. Манзилга келиш учун автобус йўналишлари: 14, 24, 42, 43, 40.

Bozordan yuqori maosh

Bu e'lon · 12 mln gacha
2,8mlnminimum
5,5mlno'rtacha
13+mlnmaksimum
ID 106307

Ogoh bo'ling

Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

Farg'onada o'xshash ish o'rinlari