Савдо мутахассиси (Apple техникаси)
SmartLife
2 500 000 – 10 000 000 so'm
Ish tafsilotlari
SmartLife йирик савдо тармоғи савдо мутахассисларини ишга таклиф қилади!
Apple техникасини яхши кўрасизми? Замонавий технологияларга қизиқасизми? Савдо соҳасида ҳақиқий профессионал бўлишни, йирик компанияда ишлашни ва юқори даромад топишни истайсизми?
Унда айнан сизни жамоамизда кутамиз!
SmartLife — Ўзбекистондаги Apple техникаси бўйича энг йирик савдо тармоқларидан бири. Биз мунтазам равишда ривожланиб, янги филиаллар очмоқдамиз ва мақсад сари интиладиган, фаол ходимларни жамоамизга таклиф қиламиз.
Талаблар
- Фақат эркак номзодлар кўриб чиқилади
- Ёши 20 ёшдан 35 ёшгача
- Мулоқотчан ва хушмуомала бўлиш
- Мижозлар билан ишлай олиш ва жамоада ишлаш кўникмаси
- Стрессга чидамли, масъулиятли ва интизомли бўлиш
- Ўқишга, ривожланишга ва юқори даромад топишга интилиш
- Apple техникаси ва замонавий технологияларга қизиқиш қўшимча устунлик ҳисобланади
- Тилларни билиш мажбурий: Рус тили, Ўзбек тили, Тожик тили
- Савдо соҳасида иш тажрибаси устунлик беради
Имтиёзлар
- Бепул ўқитиш. Агар савдо соҳасида тажрибангиз бўлмаса ҳам, сизга барча керакли билим ва кўникмаларни ўргатамиз ҳамда профессионал мутахассис бўлишингизга ёрдам берамиз
- Карьера ўсиши. Энг яхши натижа кўрсатган ходимлар катта сотувчи, филиал администратори ва раҳбарлик лавозимларигача ўсиш имкониятига эга бўлади
- Барқарор иш ўрнига, рақобатбардош маошга, аҳил жамоага, доимий ўқув дастурларига ва дунёга машҳур Apple бренди техникаси билан ишлаш имконияти
Маош тафсилоти
- Ойлик маош: 2 500 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача (ойлик + KPI натижалари асосида)
Иш вақти
- 6/1
- 1-смена: 10:00 – 19:00
- 2-смена: 13:00 – 22:00
Эслатма
Агар сиз Ўзбекистондаги энг йирик Apple техникаси савдо тармоқларидан бири бўлган SmartLife жамоасининг бир қисми бўлишни истасангиз, резюменгизни юборинг.
Bozordan yuqori maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

