Материальный бухгалтер
Bozordan yuqori maosh
- Rus
Ish tafsilotlari
TOSHKENT "Phoenix Pharmaceuticals" фармацевтика компаниясига Материальный бухгалтер лавозимига ишга таклиф қиламиз. Ушбу йўналишда камида 1 йил иш тажрибасига эга номзодлар қабул қилинади! Талабалар (студентлар) кўриб чиқилмайди!
Талаблар
- Вакансия билан тўлиқ танишиб чиқинг.
- Ёши: 35–45 ёш (эркак номзодларга устунлик берилади).
- Худди шу йўналишда камида 1 йил иш тажрибаси.
- Рус тилини билиши мақсадга мувофиқ.
- Excel ва 1С 8.3–8.5 ва Маркировка дастурларини яхши билиши шарт.
- Эътиборли, масъулиятли ва диққатли бўлиши.
- Ўз вазифаларини сидқидилдан бажариши, жамоага тез мослаша олиши, хушмуомала ва ижобий муносабатда бўлиши.
Вазифалар
- 1С 8.3-8.5 дастурида ҳисоб-фактураларни ва ТТНларни расмийлаштириш (Дидокс).
- Бирламчи ҳужжатлар (шартномалар, ишончномалар, солиштирма далолатномалари) билан ишлаш.
Иш шароитлари
- Иш вақти: Душанба–Жума, 09:00 дан 18:00 гача.
- Шанба — ойига бир марта иш куни.
- Ойлик маош: 7 000 000 сўмдан бошланади, иш тажрибасига қараб суҳбат давомида келишилади.
- Тушлик компания ҳисобидан.
- Офис манзили: Чорсу, Хадра майдони.
- Шанба ва якшанба кунлари безовта қилмаслигингизни сўраймиз.
Эслатма
Резюмени фақат Telegram орқали иш вақтида (09:00–18:00) юборинг. Резюмелар кўриб чиқилгандан сўнг, муносиб номзодлар билан ўзимиз боғланамиз.
Bozordan yuqori maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

