Колл-марказ оператори
UYSOT
3 500 000 so'mdan
Atiga 7 kishi murojaat qildi, Siz ham shoshiling!
- O‘zbek
Ish tafsilotlari
UYSOT — кўчмас мулк соҳаси учун замонавий технологияларни яратаётган PropTech компания. Сўнгги бир йил ичида биз 3 бараварга ўсдик — ва бу ҳали бошланиши! Ёш ва жадал ривожланаётган IT-компанияда ишлашни, ўзингизни ривожлантиришни ва ажойиб жамоанинг бир қисми бўлишни хоҳлайсизми? Унда сизни жамоамизга таклиф қиламиз!
Вазифалар
- Мижозлардан келган қўнғироқларни қабул қилиш
- Маҳсулотларимиз ва хизматларимиз ҳақида маълумот бериш
- Сайт орқали келиб тушган мурожаатларни қайта ишлаш
- Бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш
Талаблар
- Иш тажрибаси шарт эмас — барчасини ўргатамиз!
- Ўзбек тилини яхши билиш
- Киришимлилик ва фаоллик
- Масъулиятлилик
- Ривожланиш ва компания билан бирга ўсиш истаги
Имтиёзлар
- 2 смена — ўзингизга қулайини танлаш имконияти
- 3 500 000 сўм кафолатланган маош + бонуслар + KPI
- Грейд тизими — компанияда ўсасиз → даромадингиз ҳам ошади
- Ишнинг дастлабки босқичида ўқув-тренинг
- Карьерада ўсиш имконияти
- Тушлик харажатининг 50% компания томонидан қопланади
- Барча зарур шароитларга эга қулай офис
- Юнусобод, Аҳмад Дониш кўчаси, 20А, S-Space Бизнес маркази, мўлжал — Туркистон метро бекати
Биз ташаббускорлик, ҳалоллик, очиқлик ва ривожланишга бўлган интилишни қадрлаймиз.
Bozordan past maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

