Колл-марказ оператори
Bozorbop maosh
- O‘zbek
- Rus
Ish tafsilotlari
TRIOMIKS компаниясига колл-марказ оператори / сотув менежери керак! 20–30 ёшдаги қизларни ишга таклиф қиламиз! Иш жойи: Самарқанд шаҳри (офисда). Барқарор иш, яхши даромад ва аҳил жамоада ишлашни хоҳлайсизми? Биз жамоамизга фаол, масъулиятли, хушмуомала ва юқори даромад топишга интилувчан қизларни таклиф қиламиз!
Вазифалар
- Тайёр мижозлар базаси бўйича қўнғироқларни амалга ошириш (база компания томонидан берилади)
- Мижозларга хизматларимиз ҳақида маълумот ва маслаҳат бериш
- Телефон орқали сотувларни амалга ошириш
- Мижозлар билан ишлаш натижаларини тизимга киритиш
Талаблар
- Қизлар, ёши 20–30 ёш
- Ўзбек тилида равон ва саводли сўзлаша олиш
- Рус тилини билиш устунлик беради
- Компьютерда ишлаш кўникмалари
- Хушмуомалалик ва мулоқотга киришимлилик
- Масъулиятлилик ва ривожланишга интилиш
- Сотув соҳасида тажриба бўлса, афзаллик ҳисобланади
Имтиёзлар
- Синов муддатидан сўнг 4 000 000 сўмдан бошланадиган ойлик маош
- Сотув натижаларига қараб қўшимча бонуслар
- Даромадни ошириш имконияти
- Ишга ўргатиш ва ўқитиш тизими
- Расмий ишга жойлаштириш
- Ойлик маошнинг ўз вақтида тўланиши
- Аҳил ва қўллаб-қувватловчи жамоа
- Касбий ўсиш имконияти
- Иш тажрибангиз йўқми? Муаммо эмас — ўзимиз ўргатамиз!
Иш вақти
- Душанба – Жума: 09:00–18:00
- Шанба: қисқартирилган иш куни (навбатчилик асосида)
- Якшанба: дам олиш куни
Эслатма
Резюменгиз ва телефон рақамингизни Telegram орқали юборинг.
Bozorbop maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

