Колл-центр оператори (гилам ювиш корхонаси)
Vakansiya SamarqandIsh tafsilotlari
Агар сиз аҳил жамоада ишлаш, қулай иш вақти, муносиб даромад ва доимий ривожланишни орзу қилсангиз — демак, бу имконият айнан сиз учун!
SAMSIFAT & TASKIN — Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи, мижозлар ишончига эга ва тез ривожланаётган гилам ювиш корхоналари. Биз жамоада ахил муҳит, аниқ тизим ва ходимлар ривожини устувор қўямиз.
Вазифалар
- Кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларни қабул қилиш
- Буюртмаларни қабул қилиш ва тизимга киритиш
- Мижозларга хизматлар бўйича тўлиқ маълумот бериш
- Буюртмалар ҳолатини назорат қилиш
Талаблар
- 18 дан 30 ёшгача бўлган қизлар
- Ўзбек, рус ва тожик тилларида эркин мулоқот қила олиш
- Компьютер саводхонлиги (ишончли фойдаланувчи даражасида)
- Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш кўникмаси
- Муомалали, масъулиятли ва меҳнатсевар бўлиш
- Мижозлар билан ишлашга қизиқиш
- Колл-центрда иш тажрибаси (устунлик беради)
- CRM (СРМ) тизимида ишлай олиш (устунлик беради)
- Буюртмалар ва мижозлар билан ишлаш тажрибаси (устунлик беради)
- Ўрганишга ва ривожланишга тайёрлик
Имтиёзлар
- Жуда аҳил ва қўллаб-қувватловчи жамоа
- Доимий ривожланиш ва карьера ўсиши
- Барқарор ва узоқ муддатли иш
Маош тафсилоти
- 4.000.000 сўмдан бошлаб, 8.000.000 + сўмгача ўсиш имконияти
Иш вақти
- 09:00 – 17:00 гача
- Иш жойи: оффлайн, иш берувчи офисида
Bozorbop maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.
