HR Manager / Senior Recruiter

HR Manager / Senior Recruiter

Maosh: Kelishiladi

Manba:Telegram kanal/guruh yoki Cloz.uz
Format:To'liq stavka
Ish tartibi:Ofisda
Jins:Farqi yo'q

Ish tafsilotlari

Биз компаниямиз жамоасини кучайтириш, юқори салоҳиятли ва малакали мутахассисларни жалб қилишга қодир бўлган тажрибали HR Manager / Senior Recruiter'ни жамоамизга таклиф қиламиз. Агар сиз муносиб номзодларни топиш, уларнинг салоҳиятини тўғри баҳолаш ва компания ривожига муносиб ҳисса қўшишга қизиқсангиз, ушбу вакансия сиз учун муносиб имконият бўлиши мумкин.

Вазифалар

  • Компания эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кучли кадрлар ва малакали мутахассисларни излаш ҳамда жалб қилиш.
  • Номзодларни саралаш, интервьюлар ўтказиш ва уларнинг касбий ҳамда шахсий салоҳиятини баҳолаш.
  • Номзодлар ҳақида таҳлилий хулосалар тайёрлаш ва энг муносиб мутахассисларни раҳбариятга тавсия этиш.
  • Бўлинма рахбари лавозимлари учун истиқболли номзодлар базасини шакллантириш.
  • Келажакдаги раҳбар кадрлар захирасини яратиш ва уни мунтазам равишда ривожлантириш.
  • Рекрутинг жараёнларини самарали ташкил этиш ва уларнинг натижадорлигини ошириш.

Талаблар

  • HR ёки рекрутинг соҳасида камида 1-3 йиллик иш тажрибаси.
  • Номзодларни баҳолаш, интервью ўтказиш ва профессионал хулоса бериш кўникмаси.
  • Самарали мулоқот қилиш, ишончли муносабат ўрнатиш ва музокаралар олиб бориш қобилияти.
  • Натижага йўналтирилганлик, масъулиятлилик ва ташаббускорлик.
  • Юқори даражадаги ташкилотчилик қобилияти ва махфий маълумотлар билан ишлаш маданияти.

Имтиёзлар

  • Барқарор ва профессионал иш муҳити.
  • Касбий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари.
  • Натижаларга асосланган шаффоф рағбатлантириш тизими.
  • Компаниянинг муҳим кадрлар сиёсати ва ривожланиш жараёнларида фаол иштирок этиш имконияти.
  • Бошқа вилоятдан келиб ишлаш имконияти.
  • Сизнинг тажриба ва натижаларингизга мос рақобатбардош даромад.

Bu rol uchun odatdagi maosh

3mlnminimum
6,3mlno'rtacha
14+mlnmaksimum
ID 116297

Ogoh bo'ling

Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

Navoiyda o'xshash ish o'rinlari