Call-markaz operatori qiz
Ish tafsilotlari
«SUNNATILLO MUSAYEV» адвокатлик бюроси жамоасига мижозлар билан ишлайдиган тажрибали call-марказ оператори қабул қиламиз. Бу вакансия тажрибасиз номзодлар учун эмас.
Талаблар
- call-марказда камида 1 йил ишлаган бўлиши
- мижозлар билан телефон орқали тўғри ва ишончли мулоқот қила олиши
- сотув ва қайта алоқа қилиш тажрибасига эга бўлиши
- CRM тизимида мустақил ишлай олиши
- нутқи равон, масъулиятли ва натижа учун ишлайдиган бўлиши
- Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида ишлай олиши
- қиз бола бўлиши
Вазифалар
- кирувчи қўнғироқ ва Telegram мурожаатларига жавоб бериш
- тайёр скрипт асосида юридик хизматлар ҳақида маълумот бериш
- мижозларни консультация ва хизматларга йўналтириш
- CRM тизимида мижозлар билан ишлаш
- мурожаат қилган мижозлар билан қайта алоқа қилиш
Маош тафсилоти
- Ойлик: 2 000 000 — 8 000 000 сўм
- Иш натижаси ва бонусларга қараб даромад янада юқори бўлиши мумкин
Иш вақти
- Душанба–Жума: 08:00–17:00
- Шанба: 08:00–12:00
- Якшанба: дам олиш
Эслатма
Фақат call-марказда камида 1 йил иш тажрибасига эга номзодлар мурожаат қилиши сўралади. Талабларга мос танишингиз бўлса, ушбу эълонни унга ҳам юбориб қўйинг.
Bozordan yuqori maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.
