Бухгалтер ёрдамчиси

Бухгалтер ёрдамчиси

Maosh: Kelishiladi

Manba:Telegram kanal/guruh yoki Cloz.uz
Format:To'liq stavka
Ish tartibi:Ofisda
Bo'sh o'rinlar:2
Jins:Farqi yo'q

Ish tafsilotlari

Йирик ва барқарор ривожланаётган тўқимачилик корхонамизга масъулиятли ва тажрибали 2 нафар Бухгалтер ёрдамчиси қидирмоқдамиз!

Мажбуриятлари

  • Бирламчи ҳужжатларни (кирим ордерлари, юк хатлари, ишончномалар) операцион тизимга киритиш ва архивлаш.
  • Электрон ҳисоб-фактураларни (ЭҲФ) тизим орқали қабул қилиш ва жўнатишда бош бухгалтер ҳамда моддий бухгалтерга кўмаклашиш.
  • ТМЗ ва тайёр маҳсулотлар инвентаризацияси жараёнида фаол иштирок этиш, маълумотларни базага киритиш.

Талаблар

  • Ишлаб чиқариш соҳасида (ТИКУВ ЦЕХИ / Тўқимачиликда) бухгалтер ёрдамчиси сифатида иш тажрибаси (бошланғич тажриба ҳам кўриб чиқилади).
  • ТМЗ (товар-моддий захиралари) айланишини мукаммал билиш ва таҳлил қила олиш.
  • Тўқимачилик хомашёси ҳисобини юритиш ўзига хослигини билиш (бобиналар, рулонлар, метраж, оғирлик бўйича қийқимлар).
  • 1C 8.3, Didox / Soliq.uz (ЭҲФ учун) ва Excel дастурларини мукаммал билиш.
  • Диққатли, масъулиятли, ҳалол ва жамоада ишлай олиш қобилияти.

Имтиёзлар

  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлаштириш.
  • Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи (суҳбат асосида белгиланади).
  • Аҳил жамоа ва шинам иш шароитлари.

Bu rol uchun odatdagi maosh

2mlnminimum
4mlno'rtacha
7,7+mlnmaksimum
ID 86160

Ogoh bo'ling

Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

O'xshash vakansiyalar