Бухгалтер
Bu rol uchun odatdagi maosh
Ish tafsilotlari
SAM SHERIN 786 МЧЖ компанияси ўз жамоасига масъулиятли, ҳалол ва ўз ишига пухта ёндашадиган бухгалтерни ишга таклиф қилади.
Вазифалар
- Корхонанинг солиқ ва молиявий ҳисобини назорат қилиш
- Электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭСФ), бажарилган ишлар далолатномалари ва бошқа бирламчи ҳужжатлар билан ишлаш
- Банк операциялари ва тўлов топшириқномалари билан ишлаш
- Бирламчи бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилишини текшириш ва назорат қилиш
- Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида ва тўғри акс эттирилишини таъминлаш
Талаблар
- Ўрта махсус ёки олий маълумот (иқтисодий ёки бухгалтерия йўналиши)
- Бухгалтер сифатида камида 1 йиллик иш тажрибаси
- Солиқ ва молиявий ҳисоб юритиш бўйича билимга эга бўлиш
- Қуйидаги дастур ва электрон платформаларда ишлаш кўникмаси: 1С 8.3; 1UZ; Didox; Soliq Service; E-ijara; my.gov.uz; my.soliq.uz; Microsoft Excel; Клиент-банк
- Банк билан доимий алоқада бўлиш ва банк операцияларини мувофиқлаштириш
- Масъулиятли, диққатли, тартибли ва ишига жиддий ёндашадиган бўлиш
- Савдо, дистрибьюторлик ёки ишлаб чиқариш компаниясида иш тажрибасига эга бўлиш устунлик беради
Имтиёзлар
- Компания ҳисобидан бепул тушлик, 13:00–14:00
- Расмий ишга қабул қилиш
- Компания офисидa ишлаш
Иш вақти
- Иш графиги: 09:00–18:00
Эслатма
Иш ҳақи суҳбат давомида келишилади.
Иш жойи: Самарқанд тумани, Бўзи. Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи номзадлар учун иш жойига қатнаб келиш қулай.
Мурожаат учун анкетани тўлдиринг.
Бизга шунчаки иш қидираётган эмас, балки ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, аниқлик ва тартибни қадрлайдиган ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр ходим керак! Жамоамизга қўшилинг!
Bu rol uchun odatdagi maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.

