Бош Бухгалтер
Andijon viloyati, Andijon shahritrikotaj bozor
Maosh: Kelishiladi
Manba:Telegram kanal/guruh yoki Cloz.uz
To'lov:Oylik
Format:To'liq stavka
Ish tartibi:Ofisda
Ish vaqti:08:00-17:00
Jins:Farqi yo'q
Ish tafsilotlari
Вазифалар
- Молиявий пул ўтказмаларини директор билан ҳар куни таҳлил қилиб ўтказиш.
- Корхонанинг барча ташқи молиявий ҳисоботларини ўз вақтида ойлик/квартал/йиллик (Солиқ/Банк/Статистика/Божхона/Экология/Ҳокимият) директорга кўрсатиб жўнатиш.
- Корхонанинг барча ходимларини меҳнат дафтарчасини/иш вақти табелларини кадр бўлими билан тўғри юритиш.
- Корхонага тегишли автомашиналар (юк) ҳужжатларини тўғри юритиш.
- Корхона билан мол (товар етказиб берувчи) барча ҳамкорлар билан шартнома асосида барча молларни кирим қилиб ишлашни йўлга қўйиш.
- Корхона балансидаги дўкондаги барча молиявий ишлар – касса аппарати/терминаллар ишини ҳар куни таҳлил қилиб бориш – сотувчи ходимларга ўз вақтида тушунтириш – директор билан биргаликда.
- Корхонанинг омборидаги барча товарларни бухгалтерия билан тўғри келишини таъминлаш – ҳар ойда 1 марта текшириш – омбор мудири ва директор билан биргаликда.
- Корхона омборидан барча турдаги мол чиқишини: ҳамкорларга йил бошида шартнома бериш (Қурилиш компаниялари/Тумандаги бошқа дўконлар ва ҳоказо); уларга шартнома асосида мол чиқариш ва сотилган товарлар киримини таъминлаш – фактураларини ўз вақтида ёпиш; ой давомида тушган барча ҳамкорлардан тушган маблағларни корхонага мол етказиб берувчи ҳамкорларга (Завод ва ҳоказо) шартнома асосида ой давомида пул кўчириш.
- Корхонанинг молиявий ҳолатини рейтингларини ҳар ҳафтада бир марта директор билан муҳокама қилиш.
- Накд айланмасини ойдан ойга камайтириш – барча турдаги савдо-сотиқ амалиётларини шартнома – пул кўчириш йўли билан амалга оширишни таъминлаш – директор билан биргаликда.
- Бухгалтерия фаолиятини янада яхшилашга қаратилган янги дастурлар – солиқда амалга оширилаётган ишларни енгилликлар/имтиёзлар ва бошқа – директор билан ҳар ҳафтада 1 марта муҳокама қилиш.
- Бухгалтерия фаолиятига барча керак бўлган офисдаги жиҳозлар – интернет – компьютерлар – дастурлар созлигини таъминлаш – директор билан биргаликда.
- Ташқи ташкилотлардан (Ҳокимият/Солиқ/Банк/Божхона ва ҳоказо) топширилмаган ҳисоботларни ўз вақтида топширишга алоҳида эътибор қаратиш – директор билан биргаликда.
- Корхонанинг савдо-сотиқ, молиявий оборотлари йилма-йил катталашганлигини ҳисобга олиб ишларни вақтида амалга ошириш учун – қўшимча ёрдамчи бухгалтерни ишга олишни таъминлаш.
- Корхона балансидаги барча – бинолар/юк машиналари ва бошқа – омборхона ремонти – дўкон ремонти пайтидаги харид қилинаётган нарсаларни корхона балансига қўйиш – ва бухгалтерия ҳисоботларига киритиш айланиб ўтмаслигини таъминлаш.
Талаблар
- Савдо фирмасида тажриба бўлиш керак.
- Андижон шаҳрида бўлиши шарт.
- Уйи ишхонага яқин бўлса яна яхши.
Имтиёзлар
- Офис қилиб берилади.
Иш вақти
- 8:00 дан 17:00 гача.
Bu rol uchun odatdagi maosh
2,1mlnminimum
6mlno'rtacha
13+mlnmaksimum
ID 81533
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.
