Банк маҳсулотлари савдоси бўйича мутахассис
Ipoteka bank OTP Group
Maosh: Kelishiladi
Ish tafsilotlari
IPOTEKA BANK (OTP GROUP) ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ ❗️❗️❗️ БАНК МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ БЎЙИЧА МУТАХАССИС. OTP Европа банк гуруҳи — Марказий ва Шарқий Европанинг етакчи банк гуруҳларидан бири. Биз маҳаллий ва халқаро тажрибага эга кучли профессионаллар жамоасига қўшилишни таклиф қиламиз.
Имтиёзлар
- Ҳар бир ходим учун тиббий суғурта (ДМС)
- 21 кунлик меҳнат таътили
- Ходимлар учун банк маҳсулотларига махсус шартлар
- LinkedIn Learning, Coursera, Udemy ва бошқа платформалардан бепул корпоратив курслар
Вазифалар
- Компаниялар ходимларига банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича маслаҳат бериш
- Мижозлар эҳтиёжини аниқлаш ва мос ечимларни таклиф қилиш
- Ҳамкор ташкилотлар ҳудудида банк маҳсулотларини тақдим этиш ва тарғиб қилиш
- Аризаларни расмийлаштиришда ёрдам бериш
- Мижозларни кузатиб бориш ва юқори даражада хизмат кўрсатиш
- Банк маҳсулотларини ўрганиш ва ўқув дастурларида иштирок этиш
Талаблар
- Банк соҳасига қизиқиш ва ривожланиш истаги
- Мулоқотчанлик ва мижозга йўналтирилганлик
- Фаол позиция
- Янги билимларни ўрганишга тайёрлик
- Савдо ёки мижозларга хизмат кўрсатиш тажрибаси — афзаллик
- Ўрта махсус ёки олий маълумот
- Молиявий/иқтисодий маълумот — қўшимча устунлик
Шартлар
- Банкнинг иш ҳақи олувчи мижозлари — компаниялар ҳудудида ишлаш
- Лойиҳада иштирок этиш муддати учун фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ГПД) тузилади
Bu rol uchun odatdagi maosh
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.
