Sales Manager / Сотув менеджери
Sales Manager / Сотув менеджери
LUNA electric
3 000 000 so'm
Ish tafsilotlari
LUNA electric компаниясига ёш, фаол ва карьера қилишни истайдиган йигитларни ишга таклиф қиламиз! Агар сиз: • Сотув соҳасида ўсмоқчи бўлсангиз • Катта компанияда карьера қилмоқчи бўлсангиз • Кучли жамоада ишлашни истасангиз унда бу имконият айнан сиз учун!
LUNA electric бренди 7 йилдан буён Ўзбекистон бозорида фаолият юритиб келмоқда ва 600 дан ортиқ LED ёритиш маҳсулотларини аҳолига мунтазам етказиб бермоқда.
Вазифалар
- Клиентлар билан ишлаш ва сотув қилиш
- Маҳсулотларни тўғри тавсия қилиш
- Буюртмаларни ўз вақтида йиғиш
- CRM системасида ишлаш
- Маҳсулот моделларини ажрата билиш
- Корхона ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш
- Сотув ҳажмини оширишда иштирок этиш
Талаблар
- Тошкент шаҳрида муқим яшаш
- Эркак, ёши 20 — 25 гача
- Сотув соҳасида камида 2 йил тажриба
- Масъулиятли ва хушмуомала бўлиш
- Жамоа билан ишлай олиш
- Instagram / Telegram саҳифа юрита олиш (устунлик беради)
- Story ва оддий контент қилишни билиш (устунлик беради)
- Telegram bot ёки CRM билан ишлаш (устунлик беради)
- Blogger ёки SMM соҳасига қизиқиш (устунлик беради)
- Телефонда тез ва фаол ишлай олиш (устунлик беради)
Имтиёзлар
- Барқарор ва ривожланаётган компания
- Ўз вақтида ойлик
- Аҳил жамоа
- KPI ва бонус тизими
- Карьера ўсиши ва юқори лавозимларга чиқиш имконияти
- Байрам бонуслари
Маош тафсилоти
- FIX 3.000.000 сўм + KPI + бонуслар
- 7.000.000 сўмдан 15.000.000 сўмгача даромад қилиш имконияти
Иш вақти
- Иш тартиби: 6/1
- Синов муддати: 10 кун
Эслатма
Фақат талабларга мос номзодлар кўриб чиқилади. Студентлар қабул қилинмайди.
Қуйидаги маълумотларни юборинг: • Ваканция номи: (Sales Manager) • Исм ва Фамилия: • Ёшингиз: • Яшаш манзили: • Охирги иш жойингиз: • Сотув соҳасидаги тажрибангиз: • Instagram / Telegram юритганмисиз: • Телефон рақаминг
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.
