Бош бухгалтер (ишлаб чиқариш)
Бош бухгалтер (ишлаб чиқариш)
SHUKRONA PLAST
6 000 000 – 10 000 000 so'm
Ish tafsilotlari
МЧЖ «SHUKRONA PLAST» — сиз қидирган юқори даромадли иш! Ишлаб чиқариш соҳасида муваффақиятли ривожланаётган, ўз қадриятлари ва аҳил жамоасига эга «SHUKRONA PLAST» компанияси жамоанинг молиявий юраги бўла оладиган тажрибали БОШ БУХГАЛТЕРни таклиф этади! Агар Сиз рақамлар тилини мукаммал билсангиз ва тизимлиликни қадрласангиз — бу Сизнинг имкониятингиз!
Вазифалар
- Молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини мукаммал ва хатосиз тузиш.
- Солиқ қонунчилигини амалиётда аъло даражада билиш.
- 1С дастурида эркин ва тезкор ишлай олиш.
Талаблар
- Ёш чегараси: 30 – 50 ёш (Аёл ёки Эркак).
- Таълим: Молия ёки Бухгалтерия бўйича олий маълумот.
- Тажриба: Бош бухгалтер (Главный бухгалтер) лавозимида камида 3 йиллик муваффақиятли стаж.
- Ишлаб чиқариш корхоналарида (производство) тажрибага эга бўлиш — катта устунлик беради!
Имтиёзлар
- Қонунийлик: Меҳнат шартномаси асосида расмий иш билан таъминлаш.
- Мотивация: Натижага қараб бериладиган жозибадор премия ва бонуслар тизими!
- Ўсиш: Карьера ва касбий маҳоратни юксалтириш имконияти.
- Муҳит: Барқарор ривожланаётган компания ва дўстона, аҳил жамоа.
Маош тафсилоти
- 6 000 000 — 10 000 000 сўм (тажриба ва натижага қараб).
- Шаффоф тизим ва ўз вақтида тўлов!
Иш вақти
- Кундузги смена.
- Иш графиги: 6/1.
Эслатма
Тезроқ кўриб чиқилиши учун Telegram орқали ўзингиз ҳақингиздаги Резюме (CV) ёки объективкангизни юборинг. Биз Сиз билан албатта боғланамиз! Ўз соҳангизнинг профессионали бўлсангиз, жамоамизга хуш келибсиз!
Ogoh bo'ling
Agar sizdan SMS kodlarini yuborish, biror narsa o'rnatish, pul o'tkazish yoki pulga aloqador boshqa ish qilish so'ralsa, rozi bo'lmang — bular firibgarlik belgilari. Biz ish beruvchilar haqidagi ma'lumotlarni tekshirishga harakat qilamiz, ammo ularning to'g'riligi uchun javobgar emasmiz.
